Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу сиёсий дастурлар билан бир қаторда уларни ҳимоя қилиб, ижросини таъминлайдиган қонунлар ҳам юзага келди. Бинобарин, сиёсий исломий партия ёки ҳаракатларнинг олдини оладиган қонунлар ишлаб чиқилди. Бу қонунлар мусулмонларни шу ўлкаларнинг аҳолиси бўлишларига қарамасдан, «тоифа» деб эътибор қилди. Бу қонунлар сиёсий партия ва ҳаракатларнинг низомлари демократик бўлиши ҳамда уларга кириш фақат битта тоифадаги одамларга чекланмаслигини шарт қилувчи моддаларни ўз ичига олди. Бунинг маъноси - Исломий Давлат қайта вужудга келмаслиги учун исломий ўлкаларда сиёсий исломий партия ёки ҳаракатлар пайдо бўлиши мумкин эмаслигини ҳамда мусулмонлар фақат хайрия жамиятлари ва шу каби жамиятлар тузишга ҳақли эканликлари ва Ислом асосида сиёсий фаолият олиб бориш ман этилганини англатади. Баъзи қонунлар сиёсий исломий партиялар тузишни жазога тортиладиган жиноят деб эътибор қилди. Шундай қилиб, Исломий Давлатни вужудга келтирмаслик асосидаги сиёсий дастурлар сохта қонунлар билан мустаҳкамланди.


Мустамлакачилик бу билан чекланмади, балки мусулмонларни арзимас ишлар билан овунтириб қўйиб, Исломий Давлат соясида исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ҳақиқий фаолиятдан умматни бурадиган овунчоқ бўлиб қолиши мақсадида «Исломий конференциялар»ни қўллаб-қувватлади. Бу конференциялар туйғуларга тасалли бериш вазифасини ўтади. Уларда бирор моддаси ҳам ижро қилинмайдиган, балки ижро қилишга ҳаракат ҳам қилинмайдиган қарорлар қабул қилиниб, матбуот ва радио-телевидение орқали фақат эшиттириб қўйиладиган бўлди. Кейин баъзи ёзувчи ва нотиқларни Исломий Давлат мавжуд бўлишидаги хатарларни ҳамда Исломда бошқарув низоми йўқлигини баён қилишга руҳлантирди. Натижада, мусулмонлар чалғиши учун ва ўз динларидан, унинг аҳкомларига мувофиқ ҳаётни қайта бошлашдан бошқа томонга бурилиб кетишлари учун, мусулмонлар ичидаги айрим малайларнинг мустамлакачининг ушбу чақириғини ўз ичига олган китоблари чоп этилди.


Мустамлакачилик Исломий Давлат барпо бўлишига қарши тўсиқлар қўйиб ҳамда Исломий Давлатни йўқ қилганидан кейин яна пайдо бўлишига йўл қўймасликка бор кучини сарфлаб, Исломий Давлатни йўқотган кундан бошлаб ҳозиргача мана шу тарзда тинимсиз ҳаракат қилиб келмоқда.

 

164-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203